БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН ЭҲТИЁТ ШАРТ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ

 

Қуйидагилар Суғурта ҳодисаси ҳисобланади:

Суғурталанган шахснинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кутилмаган ҳодисалар натижасида тананинг жароҳатланиши, жароҳатланиш натижасида тана аъзоларини ишлаш функциясини ўзгариши ёки ўлимга олиб келувчи табиатда бўладиган ҳодисалар: куйиш, музлаб қолиш, чўкиш, (шамоллаш ва касаллик туфайли вафот этишдан ташқари), электр токи ва яшин уриши, табиат ҳодисалари, портлаш ҳамда ҳайвонлар тажовузи, тишлаши, чақиши натижасида шикастланишлар, ғараз ниятли шахсни ҳужуми, Суғурталанган шахснинг йиқилиши ёки устига бирор бир жисмни тушиб кетиши, жисмнинг урилиши, транспорт воситаларининг (автомобил, поезд, трамвай ва бошқаларни) ағдарилиши ёки уларнинг ҳаракати вақтида йўл транспорт ҳодисаларида, машина, механизмлардан ва бошқа турдаги асбоблардан фойдаланаётганда олинган жароҳатлар, тасодифан нафас олиш йўлига бирор нарса тиқилиб қолиши, заҳарли ўсимликлар, кимёвий моддалар таъсирида кучли заҳарланиш, тасодифан суяк синиши, чиқиши, бўғим ва тўқималарнинг узилиши, тана аъзоларининг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши.

Қуйидагилар Суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:

а) Бахтсиз ҳодиса туфайли Суғурталанган шахснинг шикастланиши (майиб бўлиши) ёки ўлими Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқарида рўй берганда;

б) Барча хилдаги ўткир сурункали ва наслий касалликлар (шу жумладан инфаркт, инсульт ва тўсатдан  аъзоларни  касалланиши, касалликни наслдан наслга ўтиш натижасида уни ривожланиши), анафилактик шок ва озиқ — овқат  токсикоинфекцияси (сальмонеллез, ичбуруғ ва бошқалар);

в) Суғурталанган шахс қасддан ўз ҳатти-ҳаракатлари натижасида олган жароҳати  ёки ўлими тергов ёки суд ташкилотлари томонидан қасддан содир этилган деб топилса;

г) Суғурталанган шахс алкоголли ичимлик, гиёҳванд ёки заҳарли моддалар таъсирида маст ҳолатда ички ёнув двигателли ёки электр двигателига эга бўлган ҳар қандай ўзи юрар воситалар (автомашина, мотоцикл, мотороллер, мопед, моторли велосипед, катер ёки моторли қайиқ, трактор, комбайн, троллейбус, трамвай ва ҳакозолар)ни бошқариши, шунингдек ана шу воситаларни бошқаришни спиртли ичимлик, гиёҳванд ва заҳарли моддалар таъсирида маст ҳолатда бўлган шахсга бериш оқибатида юзага келган жароҳат ёки ўлим;

д) Суғурталанган шахс ўзига қасддан етказган тан жароҳати;

е) Ядро портлаши, радиация ва радиактив нурланиш, заҳарланиш таъсирида, ҳарбий ҳаракатлар, ҳарбий машқлар, фуқаролар уруши, иш ташлаш, ҳалқ кўтарилишини ҳар хил турлари оқибатида олинган тан жароҳатлари ёки ўлим.

ж)  в, г, д — кичик бандлар 14 ва ундан юқори ёшдаги суғурталанганларга тааллуқли.

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.

Суғурталанган шахснинг ҳуқуқлари:

а) Суғурта шартномасини тузаётганда Манфаатдор шахсни танлаш;

б) Суғурта ҳодисаси рўй берганда унинг фойдасига тузилган Суғурта шартномаси бўйича Суғурталовчи олган жавобгарликни олиб боришни талаб қилиш.

Суғурталовчининг мажбуриятлари:

а) Суғурта ҳодисаси рўй берганда Суғурта қилдирувчига (Манфаатдор шахсга ёки ворисларига) суғурта шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда (керакли ҳужжатларни расмийлаштиргандан сўнг) Суғурта товонини амалга ошириш;

б) Суғурта товонини рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолларда бу ҳақда Суғурта қилдирувчига ёзма равишда хабар бериш;

в) Суғурта қилдирувчига Суғурта шартномаси муддати давомида суғуртага оид маслаҳатлар бериш;

г) Суғурта шартномасини тузаётганда Суғурталанган шахс ёки Манфаатдор шахснинг шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш.

Суғурталовчининг ҳуқуқлари:

а) Суғурта қилдирувчи Суғурта шартномаси тузилгандан сўнг Суғурталовчига била туриб (соғлиқ ва Суғурта хавфига оид) ёлғон маълумотлар берганлиги аниқланса, Суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топиш;

б) Суғурталовчи ўзига қарашли шифокор-экспертни жабрланган Суғурталанган шахснинг соғлиғини ҳолати ва касаллик тарихини ўрганиш учун юбориш;

в) Суғурта шартномаси тузилаётганда Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи соғлиғининг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш учун уни текширтириш;

г) Суғурталовчи Суғурта ҳодисаси юзага келишида айбдор шахсларга нисбатан тўланган пулни ундириш учун судда даъво қўзғатиш.

Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари:

а) Суғурта шартномаси тузилаётганда Суғурта қилдирувчи (Суғурталанган шахс) ўзига маълум бўлган, Суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (Суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни Суғурталовчига хабар қилиш. Суғурта шартномаси (Суғурта полиси)да ёки ёзма аризада Суғурталовчи томонидан олдиндан аниқ айтиб қўйилган ҳолатлар муҳим деб ҳисобланади;

б) Зарур ҳолларда Суғурталовчига қарашли шифокор-экспертга жабрланган Суғурталанган шахснинг соғлиғини ҳолати ва касаллик тарихини ўрганиш учун рухсат бериш.

Суғурта қилдирувчининг ҳуқуқлари:

а) Суғурта қилдирувчи Суғурталовчидан Суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғуртага доир маслаҳатлар олиш;

б) Суғурталовчи Суғурта товонини ёки Суғурта пулини тўлашни рад этганда унга нисбатан судда даъво қўзғатиш йўли билан эътироз билдириш.

 

Маълумот учун телефонлар

Skip to content